Янгиликлар

«Озодлик»нинг афсоналари

Агар миш-мишлар тарқатиш бўйича жаҳон мусобақаси ўтказилса, ҳеч шубҳа йўқки, унда “Озодлик” радиоси ғолиб бўларди.

Эмишки, “Фарғона азот” корхонаси ишчиларига “пахтага чиқмаса ишдан ҳайдалиш билан таҳдид қилинаётган” миш. Бу ахборотнинг на муаллифи бор, на санаси ва на шундай деган “ишчи” исми шарифи бор.

-Бу қандай туҳмат, иғво, бўҳтон, — дейди корхона касаба уюшмаси раиси Илҳом Абдувоҳидов. – Бизга ҳеч ким пахта теримига чиқиш ҳақида бирон оғиз ҳам гапирмаган, умуман бу мавзу тилга олинмаган. Қайси манбаага таяниб, “Озодлик” бундай асоссиз ахборотни тарқатади?

— Бирон корхонадан кимдир пахта теримига жалб этилса, мен албатта билган бўлардим,-дейди Фарғона шаҳар ҳокими Хамиджон Ҳабибиддинов. – “Озодлик” туҳматчилик йўлидан қайтмас эканда!

Дарҳақиқат, пахта пишиб етиляпти. Кластер усули ташкилотчилари уни йиғиб олиш чораларини кўрмоқдалар. Вақтинча ишсиз одамларни уларнинг розилиги ва истагига кўра рўйхатга олдилар. Бир килограм пахта тергани учун 800-1500 сўм тўлов белгиланди. Бундан ташқари транспорт, озиқ-овқат кластер муассислари зиммасида бўлади. Аммо… ҳали терим бошланмади. “Фарғона азот” ишчиларининг пахта теримига жалб этилиши эса “ойдаги афсона”дир.

“Озодлик” журналистлари (агар уларни шундай деб аташ мумкин бўлса) қачон холислик кўчасига юз тутаркин? Ёки улар ёлғоннинг умри қисқа эканлигини билишмасмикан?