Журналистларга фестивални ёритиб боришдаги ҳамкорликлари учун миннатдорчилик билдирилди
Қўқон шаҳридаги Халқаро Ҳунармандчилик фестивали Матбуот марказида фестивал жараёнларини кенг ёритиб боришдаги сайъ-ҳаракатлари учун бир гуруҳ журналистлар тақдирландилар.
Фарғона вилояти ҳокимининг матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулла Қосимовлар барча ҳамкор таҳририятлар ходимларига самимий миннатдорчилик билдириб, ижодий муваффақиятлар тилашди.
Ўзбекистон Ахборот Агентлиги, «Халқ сўзи» газетаси, «Ўзбекистон 24″, » Севимли» телеканаллари, «Фарғона вилояти телерадиокомпанияси, » Маҳалла» радиоканали мухбир ва операторлари, Ўзбекистон Ҳунармандлар уюшмаси матбуот котиби ва бошқа ОАВлар ижодкорларига совғалар топширилди.