Эълон

ЭЪЛОН

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими шу йил 29 сентябрь куни соат 10 00 да Фарғона вилояти Ахборот кутубхона маркази катта залида Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов ва Йўлдош Сулаймонлар таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий кеча ташкил этмоқда. Унда мамлакатимиз ва вилоятнинг таниқли ёзувчи-шоирлари, журналистлари иштирок этадилар. Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларини, ўзини адабиётга доҳил деб билган мухтарам устоз ва қаламкашларни, шеърият мухлисларини Охунжон Ҳакимов ҳамда Йўлдош Сулаймоннинг дўст ва яқинларини ушбу анжуманга таклиф этамиз.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Алоқа учун телефон: 94-390-19-51