Пресс-тур

Бешариқ туманига пресс-тур ташкил этилди

Бешариқ туманида ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилдаги истиқболли режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда  телевидение, газета, интернет нашрларининг вилоятдаги  мухбирлари, блогерлар, матбуот хизмати ходимлари, фахрий журналистлар иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Расулжон Жўраев 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ОАВ вакилларига  батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан, Президентимизнинг қарор ва Фармонлари ижроси доирасида   аҳоли бандлиги таъминлаш, фаровонлигини ошириш йўлида ишга туширилган янги лойиҳа ва имкониятлар, 2024 йилда амалга оширилаётган  истиқболли дастурлари  билан таништирди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди, билдирилган амалий таклифлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.  Бир қанча самарали таклифлар қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими