ҚАЛАМ БИЛАН ҚАДР ТОПГАН
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан бир қанча таниқли адиб ва шоирларнинг таввалуд кунлари нишонланадиган бўлди. Улар орасида риштонлик адиб, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамид Бурҳон 75 йиллиги вилоят миқиёсида кенг байрам қилинади.
Сермаҳсул ижодкор “Риштон мўжизаси”, “Сирот кўприги”, “Юрган дарё”, “Шайдо”, “Тоғлар орасидаги қишлоқ”, “Тақдир жазоси” “Кўприк” каби ўндан ортиқ қисса ва романлар муаллифи. Ҳамид Бурҳон билан туман ахборот кутубхона марказида ,,Қалам билан қадр топган адиб» мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Адиб ўз асарлари яратилиш жараёнлари ҳақида гапириб берди, Китобхонлар билан қизиқарпли савол-жавоблар бўлди.
Адиб туман ахборот кутубхона марказига “Ажал домидаги ҳаёт” китобини топширди. Марказ мутахассиси Одилжон Убайдуллаев ижодкорнинг ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, жамоа номидан эсдалик совға тақдим қилди.
«Марказий Фарғона» газетаси бош муҳаррири Азимжон Худойқулов, ижодкорлар Малик Бойматов, Алишер Тошқулов, Аррабой Умаров, меҳнат фахрийси Эминжон Мирзаматов, ММТБ вакили Юсуфжон Камолов адиб ижоди ҳақида гапирдилар.
Меҳмонга “Ёзёвон: истиқлол йиллари, одамлари, тарихи” китоби совға қилинди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати, “Марказий Фарғона” газетаси ташаббуси билан ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкилланган учрашув эсда қоларли тарзда ўтди.
Азимжон Худойқулов
«Марказий Фарғона» газетаси бош муҳаррири,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси