Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан.

ЖУРНАЛИСТ БЎЛГАНИМДАН ФАХРЛАНАМАН

Юртимизда истиқлол эпкини эса бошлаганига 33 йил бўлди. Шу йиллар давомида мамлакатимизда барча сохаларда ислоҳатлар амалга оширилди, иқтисодимиз барқарорлашди,инсонлар қалбида маънавият, маърифат   чечаклари барқ урди.

Муҳими, халқ рози бўлиб яшаши учун саъй-ҳаракатлар авж олди, меҳр, оқибат каби азалий удумларимиз янада ривож топди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар кўлами ҳам кенгайди. Ҳар йили бўлгани каби бу йил ҳам фахрий журналистларни йўқлаш, элу юрт учун қилган меҳнатларини эътироф этиш уюшма раҳбари М. Обидов эътиборидан четда қолмади.

 

Куни-кеча унинг табрикномаси ва байрамолди совғаси яна бир эгасига етказилди. Ғайратжон Мелиев «Данғара» газетасининг еттинчи муҳаррири бўлган, 1972-1997йиллардаги фаолияти давомида туман аҳолисига маънавият, маърифат улашишга катта ҳисса қўшган, юзлаб ўқимишли мақолалари билан мухлислар қалбидан жой олган.

Биз таҳририят ходимлари табрик ва йўқловни устозга топширдик. Устоз кўзда ёш, қалбда қувонч билан йўқловни қабул қилди ва юртимизга тинчлик, осойишталик тилаган холда «журналист бўлганимдан фахрланаман»  дея шукроналик билдирди.

Ўктамхон Акбарова

“Данғара” газетаси муҳаррири

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси