Эълон

Видеороликлар танлови ўтказилади

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ёнимиздаги қаҳрамонлар» ҳамда “Шарафли йўл” шиорлари остида видеороликлар танловини ўтказади!

Танловда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари вакиллари, блогерлар ҳамда эркин журналистлар иштирок этиши мумкин.

Видеороликларни 23 августга қадар +998 94 390 19 96 Telegram манзилига юборишингизни сўраймиз. Унга ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни ҳам илова қилинг.
 
Маълумот учун телефон: (94 390-19-51).

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими.