Ўзбекистонда ягона ахборот сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ягона ахборот сиёсати концепцияси тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳасидаги миллий манфаатларни белгиловчи ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш механизмлари тўғри шакллантирилмаган.
Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари матбуот хизматларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан тез-тез тор идоравий манфаатларга амал қиладиган ҳамкорлик даражаси ва сифати паст даражада сақланиб қолмоқда.
Бундан ташқари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида ўзбек тилидаги сегментини ривожлантириш, аҳолининг медиа-саводхонлигини ошириш, журналист кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаши, республикани глобал ахборот маконига сифатли интеграцияси масалаларига етарли эътибор қаратилмаётганлиги мамлакатда ахборот жамиятини шакллантиришда қийинчиликлар туғдирмоқда.
Ахборот соҳасини давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, мамлакат оммавий ахборот воситаларини жадал ривожлантириш, республикада ахборот жамиятини шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсатининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланишга бўлган конститутсиявий ҳуқуқларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларини Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, сотсиал-иқтисодий ва маданий-гуманитар ривожланиши тўғрисида холис ахборот билан таъминлаш;
миллий оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, улар учун медиа бозорда тенг шароитлар яратиш, журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миллий ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш ва улардан эркин фойдаланишни таъминлаш, уларнинг сонини кўпайтириш, Ўзбекистон ахборот соҳасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларининг имкониятлари ва салоҳиятини такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик орқали уларнинг очиқлиги даражасини ошириш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ахборот эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборотни тақдим этишнинг янги каналлари ва усулларидан фойдаланиш;
ахборот соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, тизимли асосда аҳолига медиатаълимни жорий этиш ва медиасаводхонлигини ошириш;
ахборот технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олиш;
Ўзбекистонда инновацион билим ва технологиялар негизида ахборот жамиятини шакллантириш, ахборот хизматлари соҳаси самарадорлигини ошириш, мамлакатни глобал ахборот маконига уйғунлашуви ва интеграцияси орқали халқаро ахборот алмашинуви соҳасида ўрнини мустаҳкамлаш;
ахборот-телекоммуникация саноати ва инфратузилмасини модернизация қилиш, ахборот яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланишни таъминловчи ахборот технологияларини ривожлантириш;
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот жамиятини қуришнинг зарур меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш.