Янгиликлар

“Фарғона пресс-клуб”: Маккага бормай ҳаж савобини олган аёл (видео)

“Фарғона пресс-клуб”нинг навбатдаги сессияси Риштонда бўлиб ўтди. Унда туман марказидаги кенг кўламли қайта қуриш ишлари, у билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди.

Риштонлик Изроба Усмонова йиллар давомида оила аъзолари билан ҳаж сафарига бораман деб маблағ йиғди. Навбати келганда эса бетоб бўлиб қолди ва жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шифокорлар бу аҳволда ҳажга боришга изн бермадилар. Шунда Изроба Усмонова ҳаж ҳаражати учун йиғган барча маблағини Риштонда уйи қайта қурилаётган хонадонларга тарқатиб берди. Бу ҳақда “Фарғона пресс-клубда Изроба опа Маккага бормай ҳаж савобини олди, дедилар.