“Фарғона пресс-клуб”: Риштонлик Анора Солиевага ҳокимлик мутасаддилари уй-жой қуриш учун ер участкаси беришга ваъда бердилар
“Фарғона пресс-клуб”нинг навбатдаги сессияси Риштонда бўлиб ўтди. Унда туман марказидаги кенг кўламли қайта қуриш ишлари, у билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди.
Сессиясида муаммоси ҳал бўлмаётган бозор ҳудудидаги уйи бузилган Анора Солиевага ҳокимлик мутасаддилари етти кун ичида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, ўзи ва ўғилларига уй-жой қуриш учун алоҳида-алоҳида ер участкаси беришга ваъда бердилар.