Мухаммаджон Обидов: холислик, тезкорлик ва адолат – бош мезонимиз
–Замон шиддат билан ўзгаряпти. Аниқроғи ривожланиш тезлашиб кетди. Матбуотчи? У замонга хамохангми?
–Матбуот – бу журналистика дегани. Юз йиллар илгари ҳам унинг асоси хаёт хақиқатини холислиик, тезкорлик билан истеъмолчига етказиш бўлган. Хозир ҳам шундай. Гарчи ахборот етказиш шакл ва усуллари янгича қиёфага кирган бўлсада, журналистиканинг асоси ўзгаргани йўқ. Энди шакл ва услубга келсак, ха, улар замон талабига мослашяпти. Бугун ОНЛАЙН журналистика деган ибора пайдо бўлди. Яъни воқеликни у рўй бераётган дақиқаларда намойиш қила туриб изохлаш, шархлаш, муносабат билдириш ва х.к. Бундай усул нафақат телевидение ёки радиожурналистикада, балки интернет журналистикадан ҳам жой олди. Бу ахборот узатиш технологияси имкониятлари билан боғлиқ, албатта. Шубҳасиз, бундай тезкорлик анъанавий журналистика – босма нашрлар оммавийлиги, хатто зарурлигига ҳам таъсир кўрсатди. Ўзбекистонда, жумладан вилоятимизда босма нашрларнинг 90 фоизи хафталик, хатто 15 кунда, бир ойда бир чиқадиган газеталар бор. Хўш, уларда тарқатиладиган “эскирган” ахборот энди, бугунги шароитда ўқувчига қанчалар қизиқарли? Газеталар адади тобора пасайиб кетаётгани шундан эмасми?
Мен яқинда Хитойда бўлиб қайтдим. Харбин халқ хукуматининг бош нашри аввалги йиллардаги 1 миллион нусхадан хозирга келиб 700 минг нусхага тушиб қолибди. Бош мухаррир ташвишда: биз бугун рўй бераётган воқелик хақида бир кун ўтиб, эртага чиқадиган газетада хабар беряпмиз, дейди. Холбуки, бу нашр кундалик. Йилнинг барча кунларида чоп этилади. Шандун провинциясида эса бир газета кунига икки марта эрталаб ва кечқурун чиқади. Шунда ҳам тезкорлик рақобатига чидай олмай газетанинг электрон вариантини ташкил этганлар. Хатто газета тахририятида кичик телестудия мавжуд. Воқелик хақида газета электрон сайтида тезкор тасвирли хабар тарқатилади, эртанги сонида эса тахлилий мақола берилади. Сабаб – ахборот бозорида яшаб қолиш учун кураш.
Афсуски, хали кўплаб газетачи хамкасбларимиз бу хаёт хақиқатини чуқур англай олмаяптилар. Хамон эски услуб ва меъёрларни қўллаяптилар. Вилоятимизда халигача хатто биронта кундалик газета йўқ.
–Бунга ким айбдор, журналистми, ўқувчими ё муассис?
–Барчамиз, десам тўғри бўлар. Аввало ахборот етказишнинг янгича, қизиқарли ижодий ечимларини топиш зарур. Расмий стилдан қочиб, ўқувчининг фаол мулоқотга тортадиган, уни ўйлатиб мустақил хулоса чиқаришга чорлайдиган ахборот шакллари керак, хозир. Журналист – ахборот тарқатувчи. У бу оқ, бу қора деб хулоса чиқаришга хақли эмас. Хулоса чиқаришни ўқувчига қолдириш зарур.
Ўқувчига ҳам эътирозимиз бор. Газетхонлик маданиятини тиклаш борасида хали талайгина ишлар қилиш лозим.
Муассис эса аксарият холларда тахририятни ўз холига ташлаб қўйган. На тавсия беради, на ёрдам.
Буларнинг хаммаси йиғилиб анъанавий журналистика муаммоларини кучайтирмоқда.
–Умидбахш истиқбол ҳам борми?
–Албатта. Вилоятимизда Азизбек Эрматов, Давлатжон Полвонов, Мухтасар Норбоева, Умида Худойберганова, Камола Полвонова каби иқтидорли, замонавий журналистика вакиллари шаклланди. Улар ахборот технологияларини мукаммал ўзлаштирган қобилиятли ижодкорлардир.
–Журналист учун энг мухим фазилат нимада?
–Узлуксиз ўз устида ишлаш, тинимсиз изланиш, ўқиш ва яна ўқиш. Ижодкор ўқишдан тўхтаса унинг журналистик фаолияти ҳам ўтмаслашиб бораверади.
–Матбуот анжуманларида баъзан мен ҳам иштирок этаман. Назаримда вилоят журналистикасида шогирдлардан устозлар кўпроққа ўхшайди.
–Саволни пардаламай кўндаланг қўяверинг.
Ха, матбуотимизда бугун шундай ахвол. Ёшлар кам. Ўзбекистондаги икки университетда журналистлар тайёрланади. Биласизми, уларда Фарғонадан талабалар жуда оз. Сўнги беш йилда журналистик олий маълумот олган атиги уч нафар ёш сафимизга қўшилди. Холбуки, саксондан зиёд босма нашр, бешта электрон ОАВ бор вилоятда.
Ижодий уюшмамиз малака ошириш, ёшларни махорат мактабларига юбориш, медиалагерлар ташкил этиш билан бу муаммони бир оз юмшатиш йўлидан боряпти. Лекин бу хал қилувчи куч эмас. Хар бир тахририят ўзи учун иқтидорли ёшларни жалб этиб ўринбосарлар тайёрлаш зарурлиги хамон мухим бўлиб турибди.
–Ижодий уюшма фаолиятида қандай янгиликлар кутилмоқда?
–Юқорида таъкидлаганимдек биз малака оширишга алохида эътибор қаратамиз. Конференция, семинар, тахлил, сўровлар ўтказиш режаланган. Ўтган йили куз ойларида Фарғонада журналистика муаммоларига бағишланган ҳалқаро конференция ташкил этдик. Унинг ишида Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қирғизистон, Қозоғистонлик амалиётчи журналистлар, олим ва мутахасислар қатинашдилар.
Бу йил Ўзбекистон телевидениесининг 9 та мамлакатда мухбирлик бўлими иш бошлайди. Вақтлар келиб газета мухбирлари ҳам хорижга юборилади. Шунинг учун бу йил ёш журналистлар учун инглиз тили махсус курси ташкил этяпмиз…