Мутолаа

ЎЗБЕКИСТОН: ҲУСУСИЙ НАШРЛАР ИСТИҚБОЛЛИМИ?

Ўзбекистонда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси расман фаолият юритмоқда. Уларнинг тенг ярмида давлат улуши йўқ. 40 фоизи ҳусусий нашрлардир.

2020 йил 27 октябрда кутилмаган воқеа содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси Прзиденти Фармони билан мамлакатдаги 109 та газета, журнал ва нашриёт давлат тасарруфидан чиқарилиб ҳусусийлаштирилиши эълон қилинди. Аслида, бу оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий мустақиллиги, сўз эркинлигини таъминлаш, журналистикада бозор тамойилларини янада чуқурроқ жорий этишга қаратилган жиддий қадам эди.  Айнан шу фармон асосида Фарғона вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиб ҳусусийлаштирилди.

Ҳўш, бу қандай оқибатларга олиб келди?

Биринчидан, таҳририят ҳодимлари иқтисодий эркинлик молиявий тежамкорлик эканини тушундилар ва иш ўринлари қайта кўрилиб иккиламчи лавозимлар қисқартирилди. Айни чоқда иш ҳақи деярли икки баробарга оширилди. Ижтимоий ҳимоя кучайтирилди.

Иккинчидан, обуна ташкилотчилиги тахририят раҳбарияти зиммасига юкланди.

Учинчидан, сўз ва фикр эркинлиги яратилди. Энди вилоят ижро ҳокимияти фаолияти борича, баъзи ҳолларда танқидий баҳоланувчи мақолалар бериладиган бўлди.

Тўртинчидан, ахборот излашда замонавий технологиялардан фойдаланиш, журналистик суриштирув кенгайди.

Аммо бу имкониятлар айни чоқда муаммолар ҳам келтириб чиқарди. Улар журналистика муаммолари эмас, балки сўз эркинлиги билан боғлиқ эди.

Биринчидан, нашрда мавзулар воқеликлардан келиб чиқиб белгиланиши, ижро ҳокимятининг жамият учун қизиқ бўлмаган мажлисбозликлари ҳақида ахборот тарқатилмаслиги уларда журналистикани бошқарув ричаклари қўлдан чиққани ёқмади.

Иккинчидан, ижро ҳокимияти асосли бўлсада танқидий чиқишларга тоқатсизлигини уларга нисбатан бефарқ муносабати билан кўрсатди. Ҳар қанча жиддий муаммолар кўтарилган бўлмасин, ижро ҳокимияти уни “кўрмасликка” олди, мақоладаги муаммоларга эътибор қаратмади.

Учинчидан, жамият аъзолари ижро ҳокимиятининг муносабати ҳавотир уйғотмади.

Тўртинчидан, ҳокимият тизими “кўринмас қўл” билан ҳусусий нашрлар обунасига салбий таъсир кўрсатадиган бўлди.

Юқоридагилардан қуйидаги хулосалар келиб чиқди:

Биринчидан, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ҳусусий нашрларга жамият эҳтиёжи етилмаган. Халқ унинг учун ҳолис ахборот тарқатувчи оммавий ахборот воситасини қўллаш, ҳимоя қилиш, ундан фойдаланишга тайёр эмас. Сиёсий онг, иқтисодий қўллов фикри етарлича шаклланмаган.

Иккинчидан, Ўзбекистондаги барча босма нашрлар ижро ҳокимияти, тармоқлар раҳбарияти томонидан бошқарилади, обунаси ташкил этилади. Бошқариладиган журналистика ҳолис бўлмайди, ҳолис бўлмаган журналистика эса ҳеч қачон хақчил бўлолмайди.

Учинчидан, босма нашрлардаги иқтисодий қарамлик барҳам топмас экан, у мулк шаклидан қатъий назар қайсидир ижтимоий-сиёсий тузилмага ҳизмат кўрсатувчи тарғибот механизми бўлиб қолаверади.

Тўртинчидан, ижро ҳокимияти Президент Фармони ғояларига зид равишда яна давлат тасарруфидаги босма нашр ташкил этмоқда. Бу эса ахборотнинг жиловланиши, бир ёқлама талқин, ҳолисликка барҳам бериш дегани. Демак, сўз эркинлиги, фикрлар ҳилмма-ҳиллиги борасида бир қадам ортга қайтиш рўй бермоқда.

Ҳулоса: Бугунги Ўзбекистон шароитида ижтимоий-сиёсий ҳусусий нашрлар тугатилишга маҳкум қилинган оммавий ахборот воситасидар.

 

Муҳаммаджон Обидов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси

«Замонваий журналистиканинг долзарб муаммолари II Фарғона халқаро конференцияси» тўпламидан