Тадбирлар

Эпистоляр жанр: кеча, бугун, эртага

Анъанавий Х Чимён медиафоруми дамов этмоқда. 

«Инсониятнинг мулоқот воситаларидан бири бўлган хат (мактуб) турфа ма’нога эга. Унда ахборотни жамлаш имконияти мавжуд, мулоҳазани баён этиш, эмотсия, қизиқишларни ифода қилиши мумкин».
(Рус адабиётшуноси Лидия Гинзбург “Борис Пастернак хатлари”дан)

“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев бугун матбуотда йўқолиб кетаётган эпистоляр жанр ҳақидаги мулоҳазаларини билдирди:

— Эпистоляр (хат) жанри орқали мурожаат қилишда муаллифнинг руҳий кечинмаларини чин қалбдан зўр куч билан изҳор қилиш имконияти яратилади. Бу жанр нафақат муаллифнинг ички кечинмалари, балки ўша давр руҳияти, мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий, сиёсий муносабатлари, дипломатик алоқалар хусусида маълумот беради. Хатда фақат маълумот берилмайди, унда муаллифнинг ички дунёқараши, маданияти намоён бўлади. Буни Амир Темур ва Боязид Йилдирим ўртасидаги хатларда кўришимиз мумкин.

Боязиднинг Амир Темурга ёзган ҳақоратомуз хатлари, икки саркарда ўртасидаги аёвсиз кураш бошланишига сабаб бўлади. Ҳудди шундай биргина мактуб бир инсон ҳаётини сақлаб қолиши ҳам мумкин. Буни Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асарида бир парча хат Отабекнинг ҳаётини сақлаб қолиши мисолида кўришимиз мумкин.

Дурдона Ғоффорова,
журналист.