Анора Содиқова: “Хавфсизлик бор жойда эркинлик бўлади”
«Жамият ва оммавий ахборот воситалари» анъанавий Х Чимён медиафорумининг тўртинчи куни бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати технологиялари масалалари қўмитаси раис ўринбосари Дониёр Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, қўмита аъзоси Умиджон Жабборовлар “Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолиятини меъёрлаштирувчи қонунлар, уларга киритилиши кутилаётган ўзгаришлар ва янги Қонун лойиҳалари” мавзусида мулоҳазаларини билдирди.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЖУРНАЛИСТИК ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗ ВА МУСТАҚИЛМИ?
“Рост 24” интернет сайти бош муҳаррири Анора Содиқова:
— Хавфсизлик бор жойда эркинлик бўлади! Лекин мен Ўзбекистонда журналистик фаолият хавфсиз деб айта олмайман. Бугунги кунда журналистга тазйиқ ўтказиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш ҳар қачонгиданда муҳим деб ҳисоблайман.
Таклифим, баъзан журналистга босим бўлади, лекин буни ошкор этиш имкони бўлмайди. Бу вазиятда уюшма қошида кенгаш тузилса ва кенгаш томонидан киритилган таклифлар муҳокамага қўйилса яхши бўларди.
Бизга энг аввало хавфсизлик керак! Хавфсизлигимиз таъминланса, эркинликка ўзимиз эриша оламиз!
Дурдона Ғаффорова,
журналист.