Янгиликлар

Билдириш

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳри, Пахлавон Махмуд кўчасидаги  19 — уй МИБ томонидан тегишли идоралар вакиллари иштирокида буздирилгани ҳақида ахборот тарқалди. Шу юзасидан МИБ Фарғона вилояти бошқармаси Ахборот хизмати қуйидагиларни билдиради.

Фарғона туманлараро судининг 31.07.2018 йилдаги 2-9448/18-сонли жавобгарлар Дадажонов Бахтиёр, Эргашева Ҳабибахон, Дадажонова Матлубахон, Ҳасанова Муаззам ва ўзбошимчалик билан кириб олган бошқа шахсларни Фарғона шаҳар, Пахлавон Махмуд кўчаси, 19 –уйдан мажбурий тартибда кўчириш  ва уйни мажбурий тартибда буздириш ҳақидаги хал қилув қарори ҳамда ижро ҳужжати МИБ Фарғона шаҳар бўлимига 20.11. 2018 йилда келиб тушган. Бўлимнинг 185782 -сонли ижро иши қўзғатилган.

Жавобгарлар бўлим томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни  ихтиёрий бажариши юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган. Олиб борилган ижро ҳаракатларига қарамай, жавобгарлар фаол қаршилик кўрсатилгани сабабли, суднинг хал қилув қарори ижроси шу пайитгача таъминланмаган.

11.09. 2020 йил куни Фарғона шаҳар ИИБ, ФВВ ЁХХБ, ТТЁ ва бошқа ташкилотларга юқоридаги ижро ҳужжатининг мажбурий ижросини таъминлаш юзасидан махсус талабнома  юборилди.

Жорий йилнинг 14.09. куни бўлим давлат ижрочилари ва Фарғона шаҳар ИИБ, ФВВ ЁХХБ, ТТЁ ҳамда  бошқа ташкилотлар иштирокида жавобгарлар  Дадажонов Бахтиёр, Эргашева Ҳабибахон, Дадажонова Матлубахон, Ҳасанова Муаззам ва ўзбошимчалик билан кириб олган бошқа шахслар Фарғона шаҳар, Пахлавон Махмуд кўчаси, 19 –уйдан мажбурий тартибда кўчирилиши, унинг буздирилиши амалга оширилиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси, 1-қисмига асосан тўлиқ тамомланган.

Маълумот учун шуни билдирамизки, бузилаётган, ҳуқуқий ҳужжати мавжуд бўлган бино ва иншоотлар 128.0 м/ 2  ер майдонида жойлашган бўлиб, ушбу мулкни мустақил баҳоловчи ”Барака бизнес баҳо” МЧЖ томонидан  баҳоланган ҳамда уй эгаларига Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда товон пуллари  тўланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг 29.05.2006 йил 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида “Ўзбошимчалик билан барпо этилган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар ва иншоотлар қиймати тўланмайди” дейилган.

Ноқонуний қурилиш эгалари МИБнинг ижро ҳаракатларидан норозиликлари юзасидан тегишли суд идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Фарғона шаҳар МИБ бўлими Суднинг қонуний кучга кирган хал қилув қарорини қонун талабларида белгиланган тартиб ва вакиллар иштирокида ижро қилганини билдиради.

МИБ Фарғона вилояти бошқармаси Ахборот хизмати