Қутлаймиз!
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан миллий оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги, ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган анъанавий “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танловининг ғолиблари аниқланди.
“Фарғона ҳақиқати” газетаси мухбири Мадияров Ботир вилоят ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари ҳамда пандемия шароитидаги ижтимоий фаоллиги учун ғолиблар сафидан ўрин олди.