Фарғоналик журналистлар Самарқандда бўлди
Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Фарғона вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси аъзолари ҳамда бир гуруҳ журналистлар Бухоро ва Самарқанд вилоятида сафарда бўлишди.
— Бу икки шаҳар қадимийлиги, азиз авлиёлари ва муқаддас қадамжолари билан дунёга машҳур, — дейди “Фарғона тамаддуни” газетаси бош муҳаррири Муқаддас Шокирова. – Баҳорнинг инжиқликлари бўй кўрсатиб, ёмғир ёққан бўлса-да, барча тарихий ва диққатга сазовор жойларни айланишга, ижодий илҳом олишга улгурдик. Дастлаб Биринчи Президентимиз қабрларини зиёрат қилиб, мажмуада олиб борилган қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлдик.Тарихга ҳамоҳанг қурилган замонавий бинолар, салобатли Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, машҳур «Сиёб бозори», Самарқанд нонлари ҳар қандай одамни ўзига маҳлиё этади. Шубҳасиз, Самарқанд сўнгги йилларда янгича қиёфа касб этган, десак адашмаймиз.
Шунингдек, меҳмонлар Регистон майдонида 3D форматдаги шоуни томоша қилишди.