Янгиликлар

Сайлов кодекси тасдиқланди

Мазкур Кодекс Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.

Илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган эди.

Сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга.

Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Кодекс ҳақида қўшимча маълумот берилади.