«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика ва вилоят кўрик- танловига ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика ва вилоят кўрик- танловига хужжатларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилаётган ушбу танловга топширилган материаллар қуйидаги йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади:
- босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
- телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
- интернет-журналистика;
- журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар;
- ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
- муаллифнинг паспорт нусхаси;
- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2021 йилнинг 1 августидан 2022 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 18 августигача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ижодий ишлар «Энг улуғ, энг азиз» танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй.
Тел.: 73 226 51 92, 90 405 77 86.