Тадбирлар

“Йилнинг энг фаол журналисти”га овоз беринг!

Ҳурматли телетомошабин, тингловчи ва газетхонлар!

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими эълон қилган “Йилнинг энг фаол журналисти” ижодий танлови доирасидаги:

-телетомошабинлар меҳрини қозонган журналист

-тингловчилар меҳрини қозонган журналист

-газетхонлар меҳрини қозонган журналист

номинациялари ғолибларини Сиз аниқлайсиз.

Бунинг учун ушбу формага кириб ҳар бир йўналишга биттадан ўзингиз истаган номзод исм фамилиясини қолдиринг. Энг кўп овоз олган журналист ғолиб деб эълон қилинади ва тантанали равишда тақдирланади.

Номзодларни шу йил 20 июнга қадар киритишингиз мумкин.

Ташкилий қўмита