Тадбирлар

“Интернет, телевидение ва босма нашрлар: ахборот тарқатишдаги мутаносиблик, уларга жамият муносабатидаги субъективлик”

Чимён медиафоруми замонавий, интерфаол технологияларнинг оммавий ахборот воситалари ривожига таъсири, кадрларнинг медиа ва IT соҳасида малакасини оширишда ҳамкорлик истиқболлари, соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этаётган муаммолар ечими хусусида сўз бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар Университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа билан очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув қизғин кечди. “Интернет, телевидение ва босма нашрлар: ахборот тарқатишдаги мутаносиблик, уларга жамият муносабатидаги субъективлик” мавзусида ўтган тренингда тарихий трансформация жараёнида журналистлар олдида турган вазифалар таҳлил этилди.

Буюк Британиялик социолог, оммавий коммуникациялар назариётчиси Девис Беккер қайд этганидек, оммавий ахборот воситалари иқтисод, сиёсат ва технологиялар кесишган нуқтада жойлашиши, холислик, тезкорлик, истеъмолчи эҳтиёжларига мутаносиблик, куталаётган воқеликларни прогноз қилиш журналистик фаолиятда муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, босма, телерадио ва электрон ОАВлари учун журналистлар тайёрлашда халқаро ва замон талаблари асосида янги чора-тадбирлар, янгича методлар илгари сурилаётгани, бу ташаббуслар тез фурсатларда соҳани тажрибали, креатив ёндашувларга эга малакали кадрлар билан таъминлашда ўз самарасини бериши хусусида маълумотлар берилди.

Мухтасар Исақова,
журналист