Янгиликлар

ГЕНДЕР-МАСЪУЛИЯТЛИ ЖУРНАЛИСТИКА: МОҲИЯТ, АҲАМИЯТ ВА ЎЗИГА ХОСЛИК

27-29 март кунлари Фарғона шаҳридаги «Asia hotel Fergana» меҳмонхонасида “Медиа орқали аёллар ҳуқуқларини кенг тарғиб қилиш: тўсиқларни бартараф этиш ва медиада масъулиятли ёритиш” мавзусида уч кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, блогерлар ва ахборот хизматлари ходимлари иштирок этди.

Камола Полвонова, тренинг иштирокчиси:
-Семинарнинг биринчи кунида Беруний Алимов, Парвина Омонова, Ақида хоним каби малакали тренер ва амалиётчилардан Ўзбекистон ОАВ қонунчилигидаги ўзгаришлар, гендер билан боғлиқ масалаларни ОАВда сифатли ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари, гендер-сезгир контент яратишда нималарга эътибор бериш керак, мавзулар палитраси ва уларни ёритишнинг ўзига хосликлари каби мавзулар юзасидан қўшимча билимларга эга бўлдик. Маърузада ўрганганларимизни энержайзер, интерфаол машғулот, фидбэк, савол-жавоб машғулотлари орқали мустаҳкамладик.

Дурдона Ғоффорова, тренинг иштирокчиси:
-Уч кунлик машғулотлар давомида аёлларга нисбатан учрайдиган зўравонлик ҳолатларини ёритишда бир ёқлама фикрлашдан воз кечиш, ҳар икки томонни ҳам тинглаб, факт ва далилларни таҳлил қилиш ва воқеа-ҳодисаларни инсонийлик тамойилларига асосланиб ёритиш зарурлигини яна бир бор тушуниб етдик.
Айниқса, бу йўналишдаги контентларни ёритишда тажрибали жамоатчилик фаоли Ақида хонимнинг амалий мисолларини таҳлил қилдик. Уч кунлик тренинг машғулотлари шахсан мен учун фойдали ва келгусидаги фаолиятим учун муҳим йўриқнома бўлди.

Иштирокчилар медиада аёл образи стереотипларни бузган ҳолда ёритиш, аёлларга боғлиқ қалтис вазиятларни медиада ёритишнинг ўзига хосликлари, медианинг гендер стереотипларини шакллантиришдаги “ҳисса”си каби интерфаол машғулотларда гуруҳларга бўлинган ҳолда кейслар ёрдамида мавзуни таҳлил қилиб бордилар.

01
088
02
04
06
03
07

 

Семинар давомида иштирокчиларнинг асосий эътибори айни мавзуда оддий ўқувчилар учун қизиқарли ва сифатли контент тайёрлаш масаласига қаратилди.

Уч кунлик тренингда фаол иштирок этган ёш журналист ва блогерлар тегишли сертификатга эга бўлдилар.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими.