Янгиликлар

ХИТОЙЛИК ЖУРНАЛИСТ “ Марказий Фарғона” таҳририятида

Хитойнинг уч тилда чоп этиладиган  ,, Ипак йўли»  газетаси бош муҳаррири  Чэнь Синь вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди. Хитойлик журналист Марғилон шаҳридаги  Ҳунармандлар марказида бўлиб, ипакдан  атласу адраслар тўқилиш жараёнларини кўздан кечирди.  Фарғона шаҳридаги   ,, Қақнус» хусусий  мактабида ўқиш ва ўқитиш жараёнлари,  шароитлар билан танишди. Вилоятимиз бўйлаб юрар эканмиз,

–Сизларда йўллар текис ва равон экан, бош офисимиз  Бишкекда. Лекин у ердаги ҳамма йўллар ҳам бундек эмас, – деди журналист Чэнь Синь.

«Марказий Фарғона» таҳририятига кўплаб ўзбек журналистикаси дарғалари, вилоятлар ва туманлардаги журналистларнинг қадами етган. Ва ниҳоят чет эллик журналист ҳам ташриф буюрди.

Жаноб Синь  ,,Марказий Фарғона» газетаси таҳририятида бўлган чоғида фарғоналик журналистларнинг чет эл ижодий сафарлари  кўргазмаларини кўриб, ҳавас қилди.   Газета тарихи, бугунги ҳаёти ҳақида меҳмонга маълумотлар берилди. Таҳририятга келган меҳмонлар суратлари асосида тайёрланган  альбомни, шароитларимизни кўриб,

–Газетамиз журналистларини бу ерга олиб келаман, – деб дил сўзларини ёзиб берди.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими