Эътироф

Бир гуруҳ фарғоналик аёл журналистлар тақдирланди (фото)

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ фарғоналик аёл журналистлар тақдирланди, эсдалик совғалар топширилди.

Тадбирда Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов, “Қува ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Зуҳра Алиева, “Фарғона тонги” газетаси бўлим мудири Муаттар Маҳмудовалар сўзга чиқиб, аёл шаъни, қадр-қиммати, хусусан ижодкор аёл фаолиятидаги қийинчиликлар, шу билан бирга эъзоз ва эҳтиромлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Байрам тадбири фахрий журналистлар ва ёш ижодкорлар ўртасидаги самимий мулоқот, шеърий лаҳзалар билан янада кўтаринки руҳ олди.