Тадбирлар

Сиз танлаган журналист ғолиб бўлади

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ” ижодий танловини эълон қилди.

Унда сиз танлаган журналист ғолиб бўладиган қуйидаги номинациялар бор:

  • “Йилнинг томошабин  меҳрини қозонган тележурналисти”
  • “Йилнинг тингловчи  меҳрини қозонган радиожурналисти”
  • “Йилнинг газетхон меҳрини қозонган босма нашр журналисти”
  • “Йилнинг фойдаланувчи меҳрини қозонган интернет журналисти”

Ғолиблар Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят    бўлимининг “Фейсбук”даги fb.com/fargonajurnalist/ саҳифасида 2020 йил 22 июнга қадар сиз қолдирган овозлар натижасига кўра аниқланади ҳамда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни тақдирланади.

Муҳаммаджон Обидов,

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси