Янгиликлар

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Миллий-медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, “Менинг юртим” телеканали, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари таҳририяти 2022 йил 26-27 октябрь кунлари “Замонавий журналистиканинг долзарб муаммолари” мавзуида II Фарғона халқаро конференциясини ташкил этмоқда. Шу мунасабат билан ташкилий қўмита конференция логотипи учун танлов эълон қилади.

Ғолиб деб топилган лойиҳа 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Лойиҳалар 2022 йил 25 сентябрга қадар қабул қилинади. Унга муаллиф ҳақида маълумот ва боғланиш телефон рақами илова қилиниши шарт.

Лойиҳаларни jurnalistlar.uyushmasi@yandex.ru электрон манзилига ёки 90-405-77-86 телеграмига юборишингиз сўралади.

Қобилиятингизни синаб кўринг!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими.