Эътибор ва ғамҳўрлик
Таниқли фотожурналист Тоҳир Ҳамроқулов 70 ёшга тўлиши муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров устозни вилоят ҳокимлиги Фахрий ёрлиғи ва совға салом билан тақдирлади.
Бугун журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими номидан ҳам табрикларимизни етказдик. Шу дамда Хайрулло Бозоровнинг Тоҳир ака билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими устоз журналистни табаррук ёши билан табриклаб, тезроқ соғайиб кетишини тилади. Вилоят ҳокими фармойиши билан Тоҳир Ҳамроқулов асос солган «Тоҳир Бағдод ТВ» га 50 миллион сўм беғараз маблағ ажратилди.
Устоз ОАВ ва унинг ходимларига бундай эътибор ва ғамҳўрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди.