Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан матбуот конференцияси ташкил этилмоқда

Ҳурматли журналистлар!

Сизларни 27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда шу йил, 25 июн куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан матбуот конференцияси ташкил этмоқда. Унда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида ишлайдиган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Матбуот конференциясида қатнашиш истагини билдирган журналистлар паспорт нусхасини тақдим этган ҳолда 23 июн 18:00 га қадар қуйидаги электрон манзилда рўйхатга олинади:

jurnalistlar.uyushmasi@yandex.ru,  +998943901951 телеграм рақамида

Матбуот конференциясига Тошкент шаҳридаги ОАВларда ишловчи журналистларнинг уюшган ҳолда келиб кетиши таъминланади.

Ишчи телефонлар: 73 244-33-00, 73 226-51-92