Янгиликлар

Хитой-Ўзбекистон: инқироз ва юксалиш йўлидаги ҳамкорлик (видео)

Ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам асосида қийинчиликларни енгиб ўтиш—Хитой ва Ўзбекистоннинг эпидемияга қарши умумий кураши ҳақида

Йил бошида тўсатдан пайдо бўлган коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония эпидемияси дунёни эгаллади. Бундай глобал оғир инқироз шароитида Хитой ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлик қилиши, ўзаро ёрдам бериши инсониятнинг умумий тақдирини яратишга ҳисса қўшишнинг яна бир ифодасидир.

Хитой ва Ўзбекистон эпидемия ҳолати юзага келгандан сўнг, ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда ўзаро мактуб йўлладилар, мактубда ҳамдардлик изҳор қилдилар ва бундай оғир шароитда қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар, эпидемияга қарши қўлни қўлга бериб курашиш, шунинг асносида икки давлат муносабатларини янада ривожлантириш фикрини илгари сурдилар.

Вирус чегара билмайди, миллат танламайди, ҳамкорлик ва ўзаро кўмак вирусга қарши курашда босиб ўтилиши шарт бўлган йўлдир.

Хитой ва Ўзбекистон вирусга қарши умумий курашда яхши қўшни, яқин дўст, ишончлик ҳамкор эканларини тўлиқ намоён қила олдилар.

Ишонамизки, қийинчиликлар ортда қолади, ғалабага эришамиз.