Тадбирлар

Диққат, танлов!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ” ижодий танловини эълон қилади

ТАНЛОВ ҚУЙИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИ:

1.Босма нашрлардаги энг яхши журналистик иш учун (1,2,3-ўринлар).

2.Телевидениедаги энг яхши журналистик иш учун (1,2,3-ўринлар).

3.Радиодаги энг яхши журналистик иш учун (1,2,3-ўринлар).

4.Интернет сайтларида эълон қилинган энг яхши журналистик иш учун (1,2,3- ўринлар).

 

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ НОМИНАЦИЯЛАР:

  • Коронавирус пандемияси мавзусидаги энг яхши журналистик иш учун.
  • Ўқувчи, томошабин, тингловчи ҳурматини қозонган журналист (Ғолиб ижтимоий тармоқлар орқали аниқланади).

Танловга 2019 йил 1 июлдан 2020 йил 1 июнга қадар ОАВларда эълон қилинган журналистик ишлар (камида 5 та) Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлимида 20 июнга қадар қабул қилинади. Ғолиб ва совриндорлар 2020 йил 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни тантанали суръатда тақдирланадилар. (Агар карантин қоидалари йўл қўйса. Бўлмаса, ижтимоий тармоқларда номлари эълон қилинади.)

Манзил: Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими.

Тел: 73-226-51-92.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими.