“Бир макон-бир йўл” менинг қалбимда” расмлар кўрик-танлови ўтказилади
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида “Бир макон-бир йўл” менинг қалбимда” мавзусида болалар ўртасида расмлар кўрик-танлови ўтказилади.
Танловда 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар яшаш жойидан қатъи назар, республиканинг барча вилоятларидан иштирок этишлари мумкин. Танловга қалам, акварел ва мойбўёқларда чизилган расмлар сурат номи билан қабул қилинади.
Танловга юборилган материаллар қайта ишланмайди ва қайтарилмайди.
Ишларни қабул қилиш 27 февралдан 27 мартгача амалга оширилади.
Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан ғолиблар учун дипломлар, қимматбаҳо совғалар топширилади.
Энг яхши ишлар ташкилий қўмитанинг веб-сайтларида эълон қилинади, шунингдек, Фарғона санъат мактабларининг биридаги кўргазма залида намойиш этилади.
Материаллар Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси 28-уйда жойлашган Фарғона вилояти Журналистлар ижодий уюшмасида қабул қилинади.
Муаллиф ўзи ҳақидаги маълумотларида исми, фамилияси, яшаш манзили, телефон рақами ҳамда электрон почтасини кўрсатиши керак.