Тадбирлар

Шерзод Қудратхўжаев:  Бугун  уч давлатлар ўртасида қўшма «Телекўприклар»ни тиклаймиз

Халқаро пресс клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев Фарғонада бўлиб ўтган халқаро конференцияда модераторлик қилди. У шу ҳақда Facebook’даги саҳифасида изоҳ қолдирди.

“Эрталабдан бери Тошкентда кучли ёмғир, Фарғонада эса офтоб чарақлаб турибди.
Бугун бу ерда «Жамият ва оммавий ахборот воситалари» мавзуида Халқаро конференция бўлаяпти. Ўзбекистоннинг йирик ОАВ раҳбарлари, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Тожикистон ва Қирғизистондан келган журналистлар фаол иштирок этаяптилар.
Афсуски биз минтақамиздаги ОАВ аҳил эмасмиз, қўшниларда нима бўлаётганини яхши билмаймиз, ҳамкорлик суст..
Бугун амалий ишлар, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида қўшма «Телекўприклар»ни тиклаш, борди-келди ҳақида гаплашамиз, 3 тилда чиқадиган газеталар чоп этиш, Интернет ОАВ ўртасида янги лойиҳалар ҳақида батафсил гаплашамиз, аниқ режалар белгилаймиз.
Қирғиз халқида бир мақол бор: «Қоноқ қойдан жоош» яъни «Меҳмон қўйдан ювош»..
Шунинг учун модератор сифатида меҳмонларга кўпроқ сўз беряпман.
Ташкилотчилар: Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фарғона вилояти журналистлари ижодий уюшмасига миннатдорчилигик билдирамиз”.