Устоз журналистлар Фарғонада
Республика оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари, журналистлар, блогерлар ҳамда таниқли шоир ва ёзувчиларнинг Фарғона вилоятига медиа-тури бошланди.
Пойтахтимиздан ташриф буюрган меҳмонлар Қўқон темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбир доирасида иштирокчилар вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан танишади. Ижодкорлар иштирокида учрашувлар ўтказилади.
Дастлаб медиа-тур иштирокчилари Қўқон шаҳридаги “Буюк алломалар музейи” фаолияти билан танишди. Мазкур маскан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, миллий қадриятлар, миллий маънавиятнинг энг ноёб бойликларини ўзида жамлаган. Бу ерга келувчилар Қўқонда яшаб, ижод қилган адиб ва алломалар ҳаёти, асарлари ҳақида маълумот олади. Буюмлар, турли идишлар эса ўша давр турмуш тарзидан дарак беради. Музейдаги экспонатлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Медиа-тур давом этмоқда.
М. СУЛАЙМОНОВ,
М. ҚОДИРОВ олган суратлар