Журналист Зайлобиддин Йигиталиев 60 ёшда!
Зайлобиддин Йигиталиев 1959 йил 12 август куни Фарғона вилояти Риштон тумани Зоҳидон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетини (1981) тамомлаган. Сўзида собит, аҳдида қатъий журналист Зайлобиддин Хошимович иш фаолияти давомида давлат ҳокимияти органлари ва оммавий ахборот воситаларида масъул лавозимларда ишлаб келмоқда.
Риштон шаҳридаги кўркам “Бахт” тўйхонасида «Риштон ҳақиқати» газетаси муҳаррири Зайлобиддин Йигиталиевнинг 60 йиллик юбилейи катта тантана қилинди.
Уюшма вилоят бўлими юбилярга Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси С. Хакимов номидан табрик, фахрий ёрлиқ ва совғалар топширди.
Зайлобиддин Йигиталиевни шонли 60 ёши билан чин қалбдан табриклаб, Яратгандан узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!