Тадбирлар

Устозларга эҳтиром

Бугун улуғ кун. Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами. Аслида ҳаётнинг ҳар бир чиғириғи, турмушнинг ҳар бир муштига йўлиққанимизда устоз ва мураббийларимизни эсга оламиз. Мураббийлар кимлар — улар ота-онамиз, ака-опамиз, биздан катта ва албатта қўлимизга қалам тутқазиб исмимиз, “Она”, “Ота”, “Ватан” каби қалбларимизни севинчга тўлдирадиган сўзларни ёзиш-ўқишга  ўргатган, иккинчи она бўлиб ютуғимиздан суюнган, йиқилганимизда куйинган устозларимиз мураббийларимиздир.

Анъанага кўра ҳар галгидек байрам арафасида устоз, бемор ва эътиборга мухтож журналистлар уйларига бориб, табрикларимизни юзма-юз айтдик. Миннатдор чеҳралардан руҳий қувват олдик, енгил тортдик. Улар билан яна бир бор дийдорлашув насиб қилганига шукроналар қилдик.