Эътироф

«Энг улуғ, энг азиз» вилоят танлови ғолиблари тақдирланди (фото)

Фарғона шаҳар Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройининг ёзги амфитеатрида мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Танловда 93 нафар иштирокчи “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида  мужассам этган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунига мувофиқ яратилган, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳаётий мисоллар орқали очиб берувчи ижодий асарлари билан қатнашди.

Шунингдек, танловга қабул қилинган материалларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз!”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режаларнинг ижроси, мазмун-моҳияти ва тарғиботи акс этганига алоҳида эътибор қаратилди.

“Энг улуғ, энг азиз” вилоят танловининг ғолиб ва совриндорлари сони ушбу йилда Мустақиллик байрамининг қутлуғ 28 йиллиги нишонланишига рамзий мос равишда жами 28 нафар (18 нафар ғолиб ва 10 нафар рағбатлантирувчи) бўлиб, улар қуйидаги номинациялар бўйича мукофотландилар.

“Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари” номинацияси:

1-ўрин. Моҳиёра Бойбобоева, “Маънавият” газетаси мухбири

2-ўрин. Матлуба Тожалиева, “Фарғона ҳақиқати” газетаси мухбири

3-ўрин. Хафиза Саляхова, “Хабар” газетасининг вилоятдаги мухбири

Совриндорлар:

Шохсултон Тўхтаматов, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши матбуот котиби.

Хуснида Якубова, “Тошлоқ тонги” газетаси мухбири

“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинацияси:

1-ўрин. Тоҳиржон Шукуров, “Фарғона” телерадиокомпанияси катта муҳаррири

2-ўрин. Қосимжон Зияев, “GOLD.UZ” телеканали бош муҳаррири

3-ўрин. Зарифжон Шарипов, “Тоҳир-Бағдод-ТВ” телеканали бош муҳаррири

Совриндорлар:

Алишер Эгамбердиев, вилоят телерадиокомпанияси монтажчиси.

Наврўз Магрипов, “Рухсор” телерадиоканали радиомуҳаррири

“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинацияси:

1-ўрин. Охунжон Ҳакимов, Ўзбекистон халқ шоири (“Аёл табассум қилса” шеърлар тўплами учун)

2-ўрин. Баҳодир Шокиров, публицист. (“Ҳикматдир ҳаёт” китоби учун)

3-ўрин. Моҳинур Муҳаммад қизи, ёш ижодкор, таржимон. (Энахон Сиддиқованинг “Сеҳрли туш” асари таржимаси учун)

Совриндорлар

Мақсуд Оқжарий, (“Зебо Ватаним” китоби учун)

Толиб Носир, (“Бобурнома”даги форсий шеърлар таржимаси” китоби  учун)

 “Тасвирий санъат йўналиши асарлари” номинацияси:

1-ўрин. Гулчеҳра Аҳмадалиева, Фарғона санъат коллежи ўқитувчиси

2-ўрин. Рўзихон  Жалилова, Фарғона давлат университети ўқитувчиси

3-ўрин. Заринабону Қурбонова, Фарғона санъат коллежи ўқувчиси

Совриндорлар:

Санжар Мирзаакбаров, Фарғона санъат коллежи ўқувчиси

Муқаддам Умирзоқова, Фарғона санъат коллежи ўқувчиси

“Интернет-нашрлар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган  долзарб материаллар” номинацияси:

1-ўрин. VODIY24.UZ – интернет ОАВ

2-ўрин. “NUQTAINAZAR.UZ” – веб-сайт ва ижтимоий тармоқдаги каналлар таҳририяти

3-ўрин.  Бахтиёржон Толипов, “Smart innovation” 5 муҳим ташаббус бўйича тарғибот канали лойиҳа раҳбари

Совриндор:

Шарифа Мадраҳимова, журналист.

“Фото асарлар ва дизайн ишлари” номинацияси:

1-ўрин. Муслимбек Тўланов, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ахборот сектори мудири

2-ўрин. “Фарғона нашриёти” ижодий жамоаси. (“Марғилон – қадим санъат дарвозаси” махсус иллюстрацион нашри дизайни учун)

3-ўрин.  Дилшод Норматов, вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси дизайнер-рассоми

Совриндор:

Хожиакбар Шахобиддинов, Фарғона шаҳар 41-мактаб ўқувчиси.

Усмонжон Қодиров,

Муқимжон Қодиров олган суратлар