Янгиликлар

Ғолибларни компьютер аниқлади

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ҳодимлари куни муносабати билан ўзининг fargona-jurnalist.uz интернет сайти орқали тўрт йўналишда:

-газетхон меҳрини қозонган журналист;

-телетомошабин меҳрини қозинган журналист;

-радиотингловчи меҳрини қозонган журналист;

-ўқувчи меҳрини қозонган журналист

номинацияларида ижодий танлов эълон қилган эди.

Танлов ғолиблари унинг иштирокчилари ҳайъатига тақдим этган ижодий ишларга қараб эмас, балки бевосита телетомошабин, газетхон, радиотингловчи ва интернет ўқувчиларининг у ёки бу журналист номзодини ёқлаб берган овозларига қараб аниқланди. Яъни, номи ғолибликка  энг кўп марта кўрсатилган журналистларни компьютернинг ўзи номинациялар бўйича ғолиб деб аниқлаб берди. Унга кўра Фарғона вилояти бўйича илк бор ўтказилган электрон ижодий танловда қўйидагилар ғолиб деб топилди ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг диплом ҳамда совғалари билан тақдирландилар.

1. Газетхон меҳрини қозонган журналист – Мадаминжон Солижонов “Фарғона ҳақиқати” газетаси мухбири.

2.Томошабин меҳрини қозонган журналист  — Ахрор Зиё “Gold TV” бош муҳаррири

3.Тингловчи меҳрини қозонган журналист – Шохиста Толипова “Рухсор” ТРК радио муҳаррири

4.Ўқувчи меҳрини қозонган журналист – Элёр Эхсонов “Халқ сўзи” газетасининг Фарғона вилоятидаги мухбири.

Умида Мирзаматова

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

 Фарғона вилоят бўлими мутахассиси