Янгиликлар

Маккадаги ўзбекистонлик зиёратчилар Қадр кечасини қандай ўтказишди?

Умра Байтуллоҳнинг зиёратидир. Каъбатуллоҳ Одам алайҳиссалом даврида қурилган. Кейинчалик, Каъбани Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан қайта барпо этганлар.

Ўшандан буён Байтуллоҳни тавоф қилгани келадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг ўспиринлик йиллари Курайш қабиласи Каъбани яна бир бор қайта қурдилар. Унда иштирок этган Расулуллоҳ ўз қўллари билан қора тош ─ Ҳажаp-ул Асводни қўйганлар. Бутун ер юзи мусулмонлари Каъбани тавоф қилиш, Ҳажаp-ул Асводга етишиш орзусида Маккага интиладилар.

Аввалги йилларда Ўзбекистондан бу муқаддас даргоҳ зиёратига саноқлигина кишилар юборилар эди. Мана, иккинчи йилдирки, Умра зиёратига ҳеч қандай чеклов йўқ. Рамазоннинг учинчи ўн кунлигидаги Қадр кечасини ҳамжиҳатликда қаршилаш ва тоат-ибодатда бўлиш учун шу кеча-кундузда бир неча минг юртдошимиз Каъбатуллоҳ пойида юртга тинчлик ва истиқбол, халққа фаровонлик, оилага қут-барака тилаб турибдилар. Мадина ва Макка шаҳридаги нуфузли меҳмонхоналар улар ихтиёрида. Ишчи гуруҳи зиёрат қулай ва самарали ўтиши учун зарур шароитларни яратган.

─ Мен бир умр Каъбатуллоҳни тавоф қилиш орзусида яшадим, ─ дейди фарғоналик Зуҳра Алиева. Давлатимиз биз каби инсонлар орзусига қанот берди. Ҳозир ҳар куни Тошкентдан Жиддага битта самолётда зиёратчи юртдошларимиз келишмоқда. Ўн кун мен учун бир умрга тенг бўлди.

Пайғамбаримиз равзалари зиёрати, Байтуллоҳ тавофи, айниқса, Қадр кечасида дуолар насиб этганлиги бахтдир.

Бугун Макка ва Мадинада қайси ўзбекистонлик билан учрашманг шукроналик изҳор қилади. Зеро, биргина Каъба ва унинг атроф биноларида 2 миллион кишига намоз учун жой яратилган бўлсада маҳаллий матбуотнинг таъкидлашича, бу йилга қадр кечасига дунё мамлакатларидан келган 2-2,5 миллион зиёратчи ва бир миллион саудияликлар баҳамжиҳатликда яратган учун ибодатда бўлдилар.

Каъба саҳни, унинг 4 қаватли сон саноқсиз бинолари ҳарам атрофига бир, бир ярим километрдаги кўча майдонлари, ҳатто йирик супермакетлар ички саҳнида ҳам жой қолмади. Ҳарорат 40-42 даражадан ошган. Шундай бўлса ҳам кўчаларда ҳаво совутгичлар ишлаб турибди.

Рамазон, унинг қадр кечаси ўқилган намоз савоби минг чандон устун, қилинган дуолар ижобат бўлади, дейилади муқаддас китобларда. Зеро, бу Қуръони Каримнинг илк оятидан айнан, Рамазон, айнан, Қадр кечаси экани билан изоҳланади.

Аллоҳга шукурки, ўзбекистонлик зиёратчиларнинг асосий қисми ташкилий ишлар туфайли Каъба саҳни майдонидан жой олдилар. Улар шу улуғ кеча шарофатидан Аллоҳдан жаннатмонанд юртимизга тинчлик фаровонлик тиладилар.

Макка шаҳридан Муҳаммад Обидов