ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: ТАЖРИБА ВА ТАҲЛИЛ (pdf)
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов муаллифлигида чоп этилган рисолада амалий журналистиканинг долзарб масалаларидан бири – ОАВда журналист суриштируви жанрининг қўлланиши мавзуси ёритилган. Муаллиф узоқ йиллик ҳаётий тажрибаси асосида, реал воқеалар, тарихий жараёнлар, аниқ шахслар мисолида тадқиқ этилган журналист суриштирувини самимият ва ҳақгўйлик билан тасвирлайди. Китобни варақлар экансиз, журналист касбининг машаққатлари, суриштирув даврида унга нисбатан тазйиқ ва ошкоралик учун курашнинг барча заҳматларини ҳис қиласиз ҳамда эътироф лаззатларидан муаллиф билан бирга сиз ҳам баҳраманд бўласиз. Муаллифни нафақат иқтидорли журналист, балки пок қалбли, ватанпарвар инсон сифатида кашф этасиз.
Китобнинг электрон вариантини кўчириб олиш 👉 pdf
Абдусаид Кўчимов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист