Янгиликлар

#ЖАРАЁН

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг 5- бандида бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва Бадиий академия вилоят бўлимлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси мамлакатимиз мусқтақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган  “ENG ULUG‘, ENG AZIZ” анъанавий кўрик-танловини эълон қилган.

Танловга 47 та журналистларнинг 204 та ижодий ишлари келиб тушди.

Танлов хайъати аъзолари босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари,  телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, интернет журналистикаси,  публицистик жанрдаги китоблар, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари билан танишмоқдалар.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими