Хитой Халқ-озодлик армиясининг 97 йиллиги нишонланди
Пойтахтимиздаги «Интернационал Тошкент» меҳмонхонасининг Амир Темур залида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Хитой Халқ-озодлик армиясининг 97 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди.
Вазирликлар, хорижий мамлакатлар элчихоналари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган ушбу тадбирга «Фарғона ҳақиқати» газетасининг ижодий ходимлари ҳам таклиф этилди. Расмий қабул чоғида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси Ван Сюечуань Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, шунингдек, Хитой Халқ-озодлик армияси тарихи ва бугуни ҳақида қисқача гапириб ўтди.
Тантанали қабул маросими расмий ва дўстона тарзда ўтди. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқотда бўлди.