ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг 5- бандида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “ENG ULUG‘, ENG AZIZ” анъанавий кўрик-танловини юқори даражада ўтказиш белгиланган.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва Бадиий академия вилоят бўлимлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси мамлакатимиз мусқтақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган “ENG ULUG‘, ENG AZIZ” анъанавий кўрик-танловини эълон қилади.
Танловга “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.
“ENG ULUG‘, ENG AZIZ”
танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
– босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари;
– телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари;
– интернет журналистикаси;
– публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун;
– ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари;
– тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари;
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
– муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);
– муаллифнинг паспорти ёки ID-карта нусхаси;
– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2023 йилнинг 1 августидан 2024 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар — асарлар жорий йилнинг 10 августигача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида мукофотланади ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари ҳамда интернет-журналис¬тика бўйича ижодий ишлар, журналистлар томонидан нашр этилган публицистик жанрдаги китоблар “Eng ulug‘, eng aziz” танловига деб кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимига юборилади.
Манзил: Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси 28-уй.
Мурожаат учун телефонлар: 73-226-02-70, 90-405-77-86
Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг (94-390-40-30) телеграм рақамига юборилади.
Манзил: Фарғона шаҳар, Қомус кўчаси 40-уй
Мурожаат учун телефонлар: 73-244-02-65
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимига юборилади.
Манзил: Фарғона шаҳар, Додхох кўчаси, 2-уй.
Мурожаат учун телефонлар: 99-796-19-08.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими