Тадбирлар

“Кусто оролида 10 кун” саргузашт қиссаси тақдимоти ўтказилади

Диққат, эълон!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан 30 январь, сешанба куни, соат 10 00 да Марғилон шаҳридаги IT паркда (ТРЗ бозори рўпарасида) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидовнинг “Кусто оролида 10 кун” саргузашт қиссаси тақдимоти ўтказилади. Тадбирга ёзувчи, журналист ва барча қизиққан китобхонларни таклиф этамиз.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Телефон: 90-405-77-86