Суд жараёни кузатиб борилади
Аввал хабар берганимиздек Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари блогер Олимжон Ҳайдаров жиноий иши терговини якунлаб, уни Фарғона вилояти, Фарғона туман судига юборган. Суд шу йил 30 октябрь кунига тайинланган эди. Фарғона вилояти судининг ахборот хизмати маълумотига кўра судланувчининг ҳимоячиси Жабборовнинг судга киритган илтимосномаси туфайли суд 31 октябрь куни соат 11-00 га кўчирилди. Олимжон Ҳайдаровнинг иши жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Авазбек Эргашев томонидан кўриб чиқилади. Таъкидланишича, суд жараёни очиқ бўлади.
Маълумки Олимжон Ҳайдаров жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбланган. Жумладан ЖКнинг:
– 139-моддаси 2-қисми (ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали туҳмат қилиш), 139-моддаси 3 қисми «а» банди (оғир ёки ўта оғит жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш),
–140-моддаси 3-қисми «а» банди (жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш),
– 165-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда товламачилик қилиш) билан айбланган.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими очиқ суд жараёнини кузатиб боради.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими