Интервью

“Соғинчли дийдордан кўнгилларимиз яйради»

Ўзбек-қирғиз халқининг муштарак ҳаёт йўли асрлар оша бардавомлик касб этаётганининг сабаблари кўп. Қон-қариндошлик, ўзаро дўст-биродарлик, савдо ва маданий ҳамкорлик икки халқ тақдирини туташтирган узилмас ришталардир.

Охирги йилларда бу икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, санъат ва маданий, транспорт ва бошқа соҳаларидаги ҳамкорликлар янгича мазмун касб этди. Айниқса, туризм соҳаси янада мустаҳкамланиб бораётганлиги қайд этилмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида  ўзбекистонликлар энг кўп Қирғиз Республикасига туристик мақсадларда сафар қилган.

Ўзбекистонлик сайёҳлар орасида машҳурлик бўйича Қирғизистон биринчи ўринда туради. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг май ойигача  1,6 миллион ўзбекистонликлар туризм мақсадида хорижга чиққан.  Улардан 650,7 минг сайёҳ Қирғизистонга келган. Иккинчи ўринда Тожикистон бўлиб, бу давлатга кўрсатилган даврда 422 минг ўзбекистонлик ташриф буюрган.

Рақамлар кўрсатиб турганидек, Ўзбекистонга ҳам бу давлатлардан кўп меҳмон боради. Бунинг сабаби, қўшни Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларининг ҳар биридаги Ўзбекистонга чегарадош бўлган ҳудудларда миллиондан ортиқ ўзбеклар яшайди. Ва аксинча, Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида ҳам юз минглаб тожик, қирғиз ва қозоқ миллати вакиллари яшашади.

Ўзбекистонга январь-май ойларида 2,6 млн. нафар сайёҳ келгани, кўрсатилган даврда келган сайёҳларнинг 649,5 минг нафари қирғизистонлик меҳмонлар бўлган. Яъни, Ўзбекистонда Қирғизистонга, Қирғизистондан Ўзбекистонга келиб кетаётган меҳмонлар сони деярли бир хил.

Шу сабабдан сайёҳларнинг 2,1 млн. нафари (81,5%) мамлакатга пиёда келгани ажабланарли ҳол эмас. Улар асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар бўлиб, чегара постларидан пиёда ўтишган.

Қўшни ўзбекистонликларнинг Қирғизистонга кўп келишининг асосий сабабларидан бири, қариндошлик ришталари бўлса, нисбатан иссиқ бўлган Ўзбекистон фуқаролари ёз ойларида Қирғизистоннинг тоғли ва баҳаво жойларида салқинлашади.

Қирғизистонга 2018 йил 9 ой ичида умумий сайёҳларнинг деярли ярми, яъни 2,5 млн нафари Ўзбекистондан келган. 2017 йилда Қирғизистонга 379 минг ўзбекистонлик ташриф буюрган.
Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида Қирғизистонга яқин ва узоқ хориждан қарийб 5 миллион нафар хорижлик келган бўлса, шундан 4 миллион 821 минг нафари (97 фоизи) МДҲ давлатларидан келган сайёҳлардир.
Чет эллик сайёҳлар томонидан чегарани кесиб ўтишнинг энг катта улуши Ўзбекистонга тўғри келади – 3 миллион 5 минг (60,2 фоиз), Қозоғистон – 1 миллион 319 минг (26,4 фоиз), Россия Федерацияси – 479 минг (9,6 фоиз).

—Ҳар йили сайёҳлик мавсумида биз ўзбекистонлик ҳамда Қирғиз республикаси фуқаролари учун турли қизиқарли тур-пакетларни тақдим этамиз, — дейди «Дилрабо тревел» туристик компанияси раҳбари Садафбек Ҳусанбоев. — Масалан, бу йил фарғоналиклар Баткен вилояти Қадамжой туманидаги сўлим маскан — Тоғли Ғовён дарасини хуш кўрмоқда. Мавсум  бошидан 1600 нафарга яқин фарғоналик сайёҳлар қўшни вилоятга саёҳат қилишган бўлса, йил охиригача 3000 нафардан ортиқ ўзбек сайёҳлари дам олиши мўлжалланмоқда. Баткен вилояти фуқароларининг ҳам бу йил Фарғонага ташрифи ортган.

фото дилрабо Гавян авто
фото дилрабо Гавян от
фото дилрабо Гавян фото
фото дилрабо Гавян тог
фото дилрабо обложка
фото дилрабо Гавян
фото дилрабо Гавян го
фото дилрабо Гавян авто фото дилрабо Гавян от фото дилрабо Гавян фото фото дилрабо Гавян тог фото дилрабо обложка фото дилрабо Гавян фото дилрабо Гавян го

 

Бунга яна бир сабаб – Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев ва Фарғона вилояти хокими Хайрулло Бозаровлар томонидан 2023 йил 27 январда тасдиқланган “Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Президент вакили ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги билан 2023-2025 йиллар давомида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш “Йўл харита”си ишлаб чиқилган эди. Натижада 2023-2024 йиллар давомида 6 та туристик корхоналар орқали 5 млн АҚШ доллари қийматидаги туристларни жалб қилиш, хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни имзолашга келишиб олинди.

Бундан ташқари Қадамжой тумани тадбиркорлари “Сабыр” ҳамда “Лейлек” фирмалари томонидан Баткен ва Фарғона вилоятларининг диққатга сазовор жойларини яқиндан танишиш, икки қардош халқлар орасида туризм оқимини ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўпайтириш мақсадида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга инфотурлар режалаштирилди.

Шунингдек, яқинда Баткен вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев бошчилигидаги 50 нафардан зиёд Қирғиз ишбилармонлари делегацияси ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш учун Фарғонага келдилар. Икки вилоят ишбилармонлари иштирокида учрашувлар ташкил этилди.

Қирғиз делегация аъзолари  Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ, Олтиариқ, Ёзёвон Қўштепа, Фарғона туманларидаги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда туристик манзиллар фаолияти билан танишдилар. Риштон туманида  уста-кулол Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган “Мингбоши Керамик” оилавий корхонасида тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари ва уларни тайёрлаш жараёнлари, тадбиркор Исломжон Орифжонов раҳбарлигидаги “Чинор плюс-2020” корхонаси томонидан барпо этилган Кулолчилик маркази, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш марказидан иборат мажмуа лойиҳаси ҳам қўшни давлат делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Меҳмонлар юртимизда тадбиркор ва ишбилармонларга яратилган қулай шароитлар, тадбиркорликни ривожлантириш, туристик марказлар барпо этиш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.

001
003
005
002
009
020
Баткенлик меҳмонлар
004
006
008
007
001 003 005 002 009 020 Баткенлик меҳмонлар 004 006 008 007

 

Йил давомида Баткен вилояти Қадамжой туманига Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов бошчилигида ташрифлар амалга оширилди. Диққатга сазовор жойлар, қўшни давлатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қардош халқлар тарихини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш борасида туристик алоқалар бўйича ўзаро бизнесс-форумлар, ҳалқаро ярмаркалар, илмий-амалий анжуманлар, қўшма-суҳбатлар, музокаралар ҳамда меморандум шартномалар имзоланди. Якунда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди.

Бунга Қирғизистон – Ўзбекистон ўртасидаги чегара постларининг очилиши ва чегара бекатларидаги фуқароларнинг ўтишлари учун яратилган қулайликлар, ўзаро борди-келдиларнинг енгиллаштирилиши сабаб бўлмоқда. Жумладан, яқин орада икки давлат ўртасида ички паспортлар билан келиб кетиш масаласи ҳал бўлиши кутилмоқда. Тегишли битимларга қўл қўйилган, ҳозир чегара постларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Бугунги кунда қирғиз-ўзбек чегарасида ўнга яқин чегара постлари ишламоқда. Улардан Фарғона вилоятига чегарадош  Боткен вилоятидаги “Қизилқия”, “Қадамжой”, “Қайтмас”, “Оққия”, “Ўтикчи” ҳамда “Чечме” автойўлига эга бўлган чегара постларидир.

Яқинда Баткен вилоятида яшовчи бир гуруҳ нуронийларнинг Фарғонага амалга оширган навбатдаги саёҳати ҳам бир олам таассуротлар билан ўтди. Ташриф доирасида қардошларимиз Марғилон шаҳридаги вилоят Ҳунармандлар ва Рақамли технологиялар марказлари, «Ёдгорлик» корхонаси, Пур Сиддиқ мажумаси, Ислом Каримов номли вилоят Театр-концерт саройига мароқли саёҳат уюштиришди. «Олтин водий», «Экокерама» сингари замонавий корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишди.

— Ўзим Риштон туманида туғилганман,-дейди Абдусалом ота Қўлдошев. — Тақдир тақозосига кўра салкам 40 йилдан буён Қирғизистонда яшайман. Бугун деярли 40 йил кўришмаган риштонлик болалик дўстим Абдумутал Абдураҳимов билан кўришдик. Соғинчли дийдордан кўнгилларимиз яйради.

И.Абдужабборов.


“Ўзаро туризм минтақадаги бағрикенглик ва тинчлик асосларидан бири сифатида” Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БАҒРИКЕНГЛИК ВА ТИНЧЛИК ЙЎЛИДА ЧЕГАРАЛАРО КЎП ТОМОНЛАМА ДИАЛОГ” лойиҳаси доирасида қўллаб-қувватланмоқда.
Лойиҳа Конрад Аденауер фонди бошчилигидаги консорциум томонидан миллий ҳамкорлар: ЭД “БИОМ” Қирғизистон Республикаси (КР), Ўзбекистон “Юксалиш” Ўзбекистон Республикаси (ЎзР), Тожикистон Республикаси “Гендер ва тараққиёт” ННТ (РТ) билан биргаликда амалга оширилмоқда.

#toleranceinCA
#tolerancenter
#EU4CA
#EUForeignPolicy
#медиагрант