Маҳорат мактаби
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабаларга назарий билимлар беришдан ташқари, амалиётчи журналистлар билан ҳам учрашувлар, дибатлар ташкил этилиб келинмоқда.
Бугун ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов ҳамда улар бошчилигида бир гуруҳ Фарғона вилоятида фаолият юрутувчи оммавий нашрлар муҳаррирлари, ”Рухсор” телеканали ходимлари университетга ташриф буюрдилар. Талабaлар билан бўлиб ўтган бу учрашув маҳорат мактаби бўлди. Сабаби, Муҳаммаджон Обидов ўзининг кўп йиллик журналистик тажрибалари, бугунги кун журналистикаси, босма ОАВ ва интрнет нашрларининг фарқлари ҳақида ўртоқлашдилар. Ушбу қизғин учрашув якунида Муҳаммаджон Обидов ва Фарғоналик журналистлар томонидан университетга нодир китоблар жамланмалари, журналистларга кўмак бўлган тарихий фотоаппаратлар экспонат сифатида туҳфа этилди.