“Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталарининг 1-сони чоп этилганига 105 йил тўлди
“Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталарининг 1-сони чоп этилганига 105 йил тўлди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими газеталар таҳририяти билан ҳамкорликда “Матбуот уйида” байрам тадбири ташкил этдилар. Унда ҳар икки газетанинг собиқ журналист ва ҳодимлари, Ўзбекистон Олий Малиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Дониёр Ғаниев ва Гулбаҳор Саидғаниевалар иштирок этишди. Йиғилганларга вилоят журналистлар уюшмаси раиси Муҳаммаджон Обидов газета босиб ўтган тарихий ва шонли йўл ҳақида маълумот берди. Сўзга чиққан Гулбаҳор Саидғаниева, Дониёр Ғаниев, газета фахрийлари Иброҳимжон Ҳалимбеков, Сайдали Одилов, Қодиржон Содиқов, Тамара Тошматова ва бошқалар “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари мураккаб даврларни бошдан кечириб вилоятнинг тарихини қоғозга мухрлашда, аҳолига ҳолис ҳақ сўзни етказишда катта ҳизмат қилганини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг бир гуруҳ фахрий журналистлар ва тахририят ходимларига вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди. Қайтарилмас хотираларни эслаш ва бугунги кун муаммолари ҳақидаги суҳбатлар бир пиёла чой устида давом этди.
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими.