Тадбирлар

«Биз монополияга қаршимиз» шиори остида онлайн танлов эълон қилинади

🌐 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамкорлигида журналистлар, блогерлар, талабалар ва кенг жамоатчилик ўртасида «Биз монополияга қаршимиз» шиори остида онлайн танлов эълон қилинади.

🗓 Танлов жорий йилнинг 20 майидан 10 июнгача онлайн тарзда бўлиб ўтади. Иштирокчиларга ҳар куни 5 тадан тест саволлари бериб борилади.

Танлов 2 босқичда ўтказилиб, ҳар бир босқич 9 кун давом этади. Сўнгги босқичда юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилар ғолиб деб топилади.

🏆Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1️⃣ ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2️⃣ ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3️⃣ ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.

📌 Энг кўп реферал тўплаган 5 нафар иштирокчи 2-босқичда тўплаган баллидан қатъий назар, диплом ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритади.

Танлов Низоми билан танишинг
НИЗОМ
Танловда иштирок этиш:
https://t.me/JIU_tanlovbot