Менинг фикрим

Навбаҳор Имомова: Журналист холис бўлиши, у ишлаётган муҳитда ҳам холислик таъминланиши шарт!

Медиафорумнинг бешинчи кунида “Америка овози” Ахборот агентлиги мухбири Навбаҳор Имомова “Журналистикадаги холислик тушунчасига турлича ёндашувлар” мавзусидаги мулоҳазаларини билдирди.

— Мен ўзбек журналистиман ва мени Америкада Ўзбекистон ҳақида холис ахборот манбаи деб билишади. Журналист ўзининг фикрини ахборот сифатида ифодалаши керак эмас, у воқеа-ҳодиса ҳақида холис мушоҳада юритиши зарур. Журналист бир вақтнинг ўзида муҳаррир, матбуот котиби,  блогер бўла олмайди. Бу вазиятда у холисликни таъминлаши жуда қийин. Одамлар журналистни ёқтириши эмас,  ишониши керак.  Журналист ҳар қандай вазиятда ўзи излаётган ахборотни ола билиши,  уни таҳлил қилиб,  қайта узатиши керак.

Журналистнинг билими,  унинг нархини оширади. Журналист билимли бўлса,  психологияни яхши ўрганса,  тил билса,  у ўзи истаган маълумотни исталган йўл билан олиш имконини топа олади.  Чунки, ҳақиқат ҳар доим яширилади.  У ҳақидаги  ахборотни топиш учун маҳорат керак бўлади.

Дурдона Ғаффорова,
журналист.