Тадбирлар

Чимён медиафоруми 2-кун: Глобаллашув даврида оммавий ахборот воситаларининг вазифаси

Медиафорумда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги  фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳамда «ТОКИО МХ»  телекомпанияси халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Нобуёши Широта онлайн равишда иштирок этди.

Унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган 70 дан зиёд журналистлар Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги  фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов «Япония оммавий ахборот воситаларида холислик меъёрлари» мавзусидаги маърузасини тинглашди.

Шунингдек, «ТОКИО МХ»  телекомпанияси халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Нобуёши Широта «Ҳозирги замон Ўзбекистон медиаландшафти:  ривожланиш тенденциялари ва вазифалари»  мавзусида мулоҳазаларини  билдирди.

Нобуёши Широтанинг айтишича, кунчиқар мамлакатда оммавий ахборот воситалари ичида газеталар энг кучли таъсирга эга.

Медиафорум давом этмоқда.

Дурдона Ғаффорова,
журналист.